Болалар учун мўлжалланган “Жажжи академик” журнали ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришга хизмат қилувчи нашрлардан бири бўлди.
Сўнгги йилларда юртимизда турли йўналишлардаги газета ва журналлар омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Болалар учун мўлжалланган “Жажжи академик” журнали ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришга хизмат қилувчи нашрлардан бири бўлди дейиш мумкин.
Тадбирни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев очиб берди ва журнал саҳифаларига оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон, Шермат Ёрматов каби болалар адабиёти ва саньати намоёндалари мазкур журналнинг ютуқ ва камчиликларини санаб ўтишди.
Тадбирнинг асосий қисмини “Марварид” болалар гуруҳи мусиқий чиқиши билан бошлади. Шундан сўнг ёш бўлишига қарамай катта муваффақиятларга эришган иқтидорли болаларнинг ютуқлари эътироф этилди.
“Жажжи академик” юртимиздаги болалар нашрлари орасида биринчи бўлиб боланинг интилектини оширишга йўналтирилган журнал бўлди. Шубҳасиз , бу каби нашрлар ёш авлоднинг илмий салоҳиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади”, – дейди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев.