Албатта ерда содир бўлган ўзгаришлар орасида қувонарли ҳолатлар ҳам бор. Бироқ...
Саҳролар яшил тусга кирди
Саудия Арабистони, Ас-Сирхан водийси. Суратларда 1986-2004 йилнинг февраль ойлари акс этган. Бир неча ўн йил ичида суратнинг тепа қисмида саҳронинг икки четида жойлашган Аль-Исавийя ва Тубаржал шаҳарлари яшил тусга кириб, гуллаб кетгани кўринади. Ирригация сабабли кўкаламзорга айланган саҳро фуқаролари бу ердаги ресурслардан оқилона файдалана олганликлари сабабли ҳам қақшаган, ўсимлик ўсмайдиган қуруқ ерлар кўкаламзорга айланди.
Иқтисодиётнинг соҳилларга бўлган таъсири
Суратда Мексика ғарбий оролларининг 1993 ва 2011 йилги ҳолати акс этган. Охирги бир неча ўн йил ичида Сонора шаҳрида бир қатор фермалар қурилган. Ушбу фермалар шаҳарга катта маблағни олиб кираётган бўлса-да, олимлар уларнинг экотизимга бўлган салбий таъсирини жиддий деб баҳоламоқдалар.
Чернобилнинг акс садоси
1986 ҳамда 2011 йилги суратлардан ҳам кўриниб турибдики, тўқ яшил ва ёрқин рангларнинг замиридаги экинзорлар (ёрқин ранглар), қуюқ ўрмонлар (тўқ яшил рангда), аҳоли турар жойлари (кўк ва сиёҳ рангларда) майдонлари анчага кисқарган. Чернобиль ҳалокатидан 25 йил ўтиб, далаларнинг ўтлоққа айлангани, ўрмонларнинг йўқ қилингани, аҳоли турар жойлари эса ташлаб кетилгани акс этган.
Алп тоғлари эримоқда
Швейцария ва Италия чегарасидаги Маттерхорн чўққиси: Сурат 1960-2005 йилларга тегишли. Изоҳга ҳожат йўқ.
Глобал исиш
НАСА томонидан 1880-1889 ва 2000-2009 йиллардаги глобал исиш ҳолатининг суратлардаги акси кишини даҳшатга солади. Бу маълумотлар илмий кемалар, сунъий йўлдошлар ва 6300 та метеорологик станциялардаги маълумотлар жамланмасидир. 1880 йили ер усти ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 0,7 даражага кўтарилган. Ҳароратнинг кескин кўтарилиши сўнгги 40 йилнинг ичида содир бўлган.
Ҳавонинг тозалиги
NO2 азот оксиди жигарранг тусдаги газ саналади. У ўпка касалликлари ва яна бошқа кўплаб жиддий касалликларни келтириб чақиради. У атмосферада оддий йўл билан, автомобиль бензинларининг ёқилиши ва электростанцияларда ёқиладиган кўмирдан чиқадиган зарарли тутунлар туфайли чиқади. АҚШда шу борада қабул қилинган бир қатор қонунлар туфайли атмосферага NO2нинг чиқиши миқдори анчага камайган. Қувонарлиси шундаки, гарчи автомобилларнинг сони кун сайин ортаётган бўлса ҳам NO2нинг атмосферадаги миқдори йил сайин камаймоқда.
Сунъий ороллар
2001 йили Дубайнинг Форс кўрфазида сунъий архипелагни қуриш ишлари бошланди. 2012 йилга келиб палма шаклидаги 3 та сунъий орол пайдо бўлди. Улар Пальма Жумейра, Пальма Жебель Али ва Пальма Дейралардир. Улардан ташқари “Дунё” ва “Коинот” деб аталмиш кичик ороллар ҳам пайдо бўлди.
Ҳайр, Килинманжаро музликлари!
Бу Африкада жойлашган Килиманжаро тоғ чўққисининг 1993-2000 йилларда олинган суратлари. Ушбу сурат орқали тоғ чўққисидаги қорларнинг қай даражада эриб кетганини кўриш мумкин.
Кўлларнинг қуриши
Африкадаги Чад кўлининг 1972, 1987, 2002 йилларнинг декабрь ойидаги суратлари. Кетма-кет юз берган қурғоқчилик дунёда катталиги бўйича 6-ўринда турадиган кўлнинг 20 дан бир қисмининг қуриб кетишига олиб келди. Кўл қуригани сари, унинг атрофида ботқоқликлар ҳосил бўлмоқда.
Тўғонлар
Покистондаги Мирани тўғони 2006 йили Дашт дарёси ёнига қурилган. У одамларни ичимлик суви, экинзорларни беминнат об-ҳаёт билан таъминлайди. Бироқ 2007 йили юз берган сув тошқинлари оқибатида 15 минг киши жабр кўрди. Суратларда Дашт дарёсининг сув тошқинларидан офатдан олдинги 1999 йили ва табиий офатдан сўнг 2011 йилги суратлари акс этган.