Алп тоғларида музликлар эриб кетмоқда.
Тадқиқотчи Маттиа Гуссон Италия Алп тоғларидан махсус 360 даражали видео лавҳа тайёрлади. Унда айтилишича, иқлимнинг мўтадил исиши Алп тоғларидаги музликларнинг шиддат билан эришига сабаб бўлмоқда. Ушбу видео лавхада сиз ўзингизни ўша ерда юргандек ҳис қилишингиз мумкин
Тадқиқотнинг асосий мақсади музликлар эгаллаган ҳудудларни аниқлаш эди. Бундай ўлчаш ишлари XIX асрдан бери ўтказилади ва шу пайтгача қайд этилган кўрсаткич 2,5 км.га тенг эди.
“Бу йилнинг ўзида музликлар 44 метрга камайган. Музликларнинг эриш кўрсаткичи айниқса, жорий йилнинг сентябрь ойида максимум даражада бўлди ва музликар ўзининг 5 метр ҳудудини қуруқликка бўшатиб, берди”, дейди олима.
Гуссоннинг Euronews’га берган хабарига кўра улар ҳар йили бундай ишларни олиб боришади ва келгуси йилларда аҳвол қандай бўлишини ўрганишади. Минг афсуски, бу йилги натижалар тахминлардан кескин фарқ қилади.
Таъкидланишича, жорий йилнинг ёз ойларидаги қуруқ, иссиқ ҳавоси, жараённи анчагина тезлаштириб юборган.
“Агар ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, яқин 10 йил ичида биз музликлар нима эканлигини унутишимиз мумкин”, дейди олима.

Зафарбек Араббоев