Австралия Миллий университети олимлари глобал исиш устида тадқиқот олиб боришди.
Австралиянинг Миллий университети олимлари ўзларининг тадқиқотларида маржон қоялари, музликлар ва чуқур ғорлардан олинган турли хил далилларни таҳлил қилиб чиқишди. Ёппасига кўмир ишлатила бошлангач, сайёрадаги ҳаво ҳарорати секин-аста кўтарила бошлаган, бу ўзгаришларни эса ўша даврдаёқ сайёранинг баъзи минтақаларида аниқлаш мумкин бўлган.
Статистик таҳлилдан фойдаланган ҳолда, тадқиқотчилар дастлабки ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши окенларнинг тропик сувларида ва Шимолий яримшарда 1830 йилда бошланганини аниқлашди. Мазкур даврда Арктикадаги ҳаво ҳарорати максимал даражада ўсгани олимларни ҳайрон қолдирди.