...
МЕНЮ
ONLINE TV

Глобал исиш туфайли ўтган асрда дунё сувининг сатҳи кескин кўтарилди


00:31, 24.02.2016 Олам
 4 140

2100 йилга бориб сув сатҳи 1,3 метргача кўтарилиши мумкин

Иқлимдаги салбий ўзгаришлар туфайли   дунё океанларининг сатҳи ўтган асрда сўнгги  2,8 минг йилдан кўра тезроқ кўтарилди. Агар вазият шу тахлитда давом этса,  2100 йилга бориб сув сатҳи 1,3 метр баландликкача кўтарилиши мумкин.  Бу ҳақда АҚШнинг Proceedings of National Academy of Science журналига асосланиб  ТАСС хабар берди.
 
Халқаро олимлар гуруҳи охирги уч минг йиллик денгиз сатҳидаги ўзгаришларни таҳлил қилиб чиқдилар. 1880 йиллар ва саноатлашиш даврига қадар сув сатҳининг кўтарилиши 3-4 сантиметрни ташкил этган. Ўтган асрда эса бу кўрсаткич 14 сантиметрга етган. 
 
Олимларнинг фикрича,  келажакда  иқлим ўзгариши шу зайлда давом этса,  ердаги сув сатҳи 57-131 сантиметргача кўтарилиши ва бироз яхшироқ ҳолатда эса,  28-57 сантиметрга етиши мумкин.
 
Тадқиқот олиб борган халқаро олимлар гуруҳига бошчилик қилган профессор Боб Коппнинг таъкидлашича, XX асрда сув сатҳининг бундай  рекорд даражадаги ўсиши қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланиш натижасида  келиб чиққан глобал исиш билан боғлиқ.  Денгиз сатҳи ва ҳарорат ўртасида жуда яқин бўғлиқлик мавжуд.
 
Маълумот ўрнида,  глобал исиш деган тушунча ўтган асрнинг 70-йилларида пайдо бўлган.  1997 йил декабрда Япониянинг Киото шаҳрида дунёдаги иқлим ўзгаришига бағишланган  халқаро учрашув бўлиб ўтди.  Унда қатнашувчи давлатлар томонидан “Киото протоколи” қабул қилинган.  Протоколга кўра,  ривожланган давлатлар атмосферага чиқадиган CО2  (углерод диоксиди) газини камайтириш мажбуриятини олдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Глобал исиш дунё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!