...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг бой спортчиси ким эканлигини биласизми?


13:40, 28.12.2017 Спорт
 8 680

Ҳатто, футболчилар орасида Роналду ва Месси юқори ўринларда эмас.

Американинг энг қиммат журнали – Forbes дунёнинг энг бой спортчилари номини эълон қилди.
 
Унга кўра, америкалик баскетболчи Майкл Жордан 25 бой ўрин олган спортчилар рўйхатида етакчи бўлди.
 
Рейтинг натижаларига кўра, баскетболчи ўз фаолияти давомида 1,85 млрд доллар ишлаб топган.
 
Жордан – Миллий баскетбол ассоциациянинг (МБА) афсонавий ўйинчиларидан биридир.
 
Майкл “Чикаго Буллз” (1984-1993, 1995-1998), “Вашингтон Уизардс” (2001-2003) каби жамоалар таркибида ҳаракат қилган ва 6 карра МБА чемпиони ҳамда икки марта Олимпия ўйинлари ғолибига айланган.
 
Бой спортчилар рўйхатининг кучли учлигини гольфчилар Тайгер Вудс ($1,7 млрд) ва Арнольд Палмерлар ($1,4 млрд) эгаллади.
 
Футболчилар орасида эса энг бойи деб Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси Дэвид Бекхэм 800 млн доллари билан тан олинди.
 
У баскетболчи Коби Брайант билан бир хил натижа кўрсатиб, 7-8-ўринларни эгаллади.
 
Олдинроқ ўзининг бешинчи “Олтин тўп”ини қабул қилиб олган португалиялик футболчи Криштиану Роналду рўйхатнинг 12-қаторида қайд этилди, 725 млн доллар.
 
Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Месси эса 600 млн доллар маблағ билан 16-поғонага жойлашди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг энг бой футболчилари рўйхати ҳақида эксклюзив мақола тақдим этгандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дунёнинг энг бой спортчиси Майкл Жордан Криштиану Роналду Лионель Месси Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!