Бу Ўзбекистон жамияти ҳаётида янгилик.
“Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Мазкур қонунда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи ва ёш тоифаларини белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Бу Ўзбекистон жамияти ҳаётида янгилик.
Эндиликда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, блогерлар, реклама воситалари ҳамда бошқа турдаги ахборот каналлари орқали тарқатилаётган ахборотларда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ ёзувлари акс эттирилиши шарт.
Қонунга кўра, ёшга оид таснифни белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар томонидан, шу жумладан, экспертларни жалб этган ҳолда мамлакатимиз ҳудудида тарқатиш бошлангунга қадар амалга оширилади.
Яъни, қонун кучга кириши билан ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 9 сентябрь куни қабул қилинган мазкур қонун жорий йил 9 мартдан бошлаб кучга кирди.

Икром Раҳмон