Автобусларни ишлаб чиқарувчи заводлар бу қарорни амалга оширишга тайёргарликни бошлаб юборган.
Жорий йилнинг май ойида ўтказилган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси вакили автобусларга 3 та вентилятор ўрнатилиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ эндиликда бу имконсиз экани, сабаби автобуслар қўлланмасида вентилятор билан таъминланиш назарда тутилмагани маълум бўлди.
“Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йилгача автобуслар махсус совитиш воситалари, яъни кондиционерлар билан таъминланиши ҳал қилинди. Автобусларни ишлаб чиқарувчи заводлар бу қарорни амалга оширишга тайёргарликни бошлаб юборган. Айни пайтда эса компания заводларга MAN ва ISUZU русумли автобуслар салонларидаги табиий шамоллатиш дарчаларини катталаштириш таклифини киритди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисига 1300 та йўналишли транспорт воситаси хизмат қилмоқда.