...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда автобензин нархи ошди


23:38, 22.10.2016 Жамият
 9 716

Янги нархлар 23 октябрь соат 00:00 дан эътиборан кучга киради.

Куз-қиш ойларида бензин танқислиги кузатилиши анъана тусига кирган. Ҳар гилдагидек, бу йил ҳам кўплаб АЁҚШлар автомобиллар билан гавжум. Навбат кутиб турганлар-у бензин етмай, тарвузи қўлтиғидан тушиб, ортга қайтаётганлар талайгина.
 
23 октябрдан эътиборан Ўзбекистонда автобензин нархлари ошди. Бу ҳақдаги хабарлар яшин тезлигида ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Тарқалилган маълумотларга қараганда, бензин нархлари 23 октябрь соат 00:00 дан бошлаб қуйидаги нархларда сотилади.
 
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун – 2800 сўм
1 литр Аи-91, АИ-92, Аи-93 маркадаги автобензинлар учун – 3000 сўм
1 литр Аи-95 маркадаги автобензин учун – 3300 сўм 

Сўнгги бор Ўзбекистонда автобензин нархлари 2016 йилнинг 1 январидан оширилган эди. Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, янги нархларга кўра Аи-80 725 сўмга, Аи-91 эса 720 сўмга оширилган.
 
Telegram мессенжерида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Х.Шакиров имзо чеккан тезкор топшириқнинг сурати тарқатилди. Унда қайд этилишича, автобензин нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 октябрдаги “Автобензин чакана нархининг ўзгариши тўғрисида”ги 360-сонли қарори асосида ўзгартирилган.
 
Қарор билан 2016 йилнинг 23 октябридан қонунчиликда белгиланган алоҳида тоифадаги шахсларга автобензин харид қилиш харажатларининг ойлик компенсация миқдори 46700 сўм миқдорида ўрнатилган.
 
Қарорда “Ўзнефтмаҳсулот” АК ва унинг ҳудудий корхоналари, шунингдек, хўжалик субъектларига қарашли АЁҚШлардаги автобензин қолдиғи 22 октябрь куни соат 24:00 ҳолатига инвентаризация қилиниши ҳамда 23 октябрь ҳолатига уларни қайта баҳолашда аниқланган суммани тўлиқ давлат бюджетига ўтказилишини таъминлаш белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,  Ўзнефтмаҳсулот” АК АЁҚШлардаги тирбандликни бензин танқислиги эмас, аксинча, ҳайдовчиларнинг шов-шувларга берилиб, ортиқча бензин ғамлаб қўйишга ошиқётгани билан баҳолаган эди.
 
“...айрим шов-шув ишқибозлари томонидан аҳоли орасида “Бундан кейин АЁҚШларда автобензин камайиб кетар экан”, – деган умуман ўринсиз хабарнинг тарқатилаётгани. Бу хусусда “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси шуни ишонтириб баён қиладики, юртимиздаги нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи маҳсулотларини етарли ишлаб чиқармоқда ва бундан буён АЁҚШларга нафақат белгиланган миқдорда, балки унга қўшимча миқдорда ҳам автобензин етказиб бериш режалаштирилмоқда”, дейилган эди компаниянинг расмий хабарида. 

Теглар:Бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар