...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 860 миллион сўмдан зиёд зарар истеъмолчиларга қайтарилди


09:43, 21.01.2017 Жамият
 3 604

2016 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 28,9 фоизи табиий газ таъминоти, 23,6 фоизи савдо, 15,4 фоизи электр таъминоти ва бошқа соҳаларга тегишлидир.

2016 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари, туман ва шаҳар жамиятларига истеъмолчилардан 9 минг 900 дан зиёд ариза ва шикоят келиб тушган. Уларнинг 93,1 фоизи ижобий ҳал этилган, 3 миллиард 860 миллион сўмдан зиёд зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Бу ҳақда федерациясининг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилишида айтиб ўтилди.

2016 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 28,9 фоизи табиий газ таъминоти, 23,6 фоизи савдо, 15,4 фоизи электр таъминоти ва бошқа соҳаларга тегишлидир.
 
Федерациянинг виртуал қабулхонаси, “Istemol.uz” сайти ҳамда “1091” “ишонч телефони” орқали ариза, таклиф ва шикоятлар мунтазам қабул қилиб келинади.

Ўтган йилда федерация томонидан ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда 7 минг 500 га яқин ўқув-семинари ва давра суҳбатлари ўтказилган.
 
Оммавий ахборот воситаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган мавзуларда 7 мингга яқин чиқишлар уюштирилди. Истеъмолга яроқсиз, инсон ҳаётига хавф солувчи маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида “Тошкент” телеканали орқали “Сифат назорати” кўрсатуви эфирга узатилмоқда. 

Ижтимоий соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талабларига риоя этилиши билан боғлиқ ижтимоий сўровномалар ўтказилиб, уларда 51 минг 500 истеъмолчи фикр ва таклифлари ўрганилган. Кўрсатилган муаммо ва камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш мақсадида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, бошқа идоралар ва назорат органларига тақдим этилди. 

Йиғилишда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий бирлашмалар, туман ва шаҳар жамиятлари ҳузурида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлашнинг самарали механизмларини жорий этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Теглар:Истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар