...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана бўлмаса! Навоийдаги хонадонлардан бири электр ишлаб чиқарувчи “корхона”га айланди


12:24, 09.03.2018 Жамият
 7 723

Туман электр корхонаси масъулларига бир неча бор мурожаат қилганига қарамай улар муаммони ҳал этишни пайсалга солиб келган.

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги “Келачи” маҳалласида яшовчи Жумагул Рўзибоева ёғингарчилик ва намгарчилик пайтида хонадонига киришда эшикдан ток ураётганини туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига маълум қилган.
 
Маълум бўлишича, уйнинг том қисми устидан электр энергияси симлари уйнинг электр ишлаб чиқарувчи “корхона”га айланишига сабаб бўлган. Хонадон эгаси бу ҳолат юзасидан туман электр корхонаси масъулларига бир неча бор мурожаат қилганига қарамай улар муаммони ҳал этишни пайсалга солиб келган.


 
Фақатгина истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аралашувидан кейин туман электр корхонаси масъуллари муаммони бартараф этишга киришган ва фуқаронинг томи устидан ўтган симлар олиб ташланган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Электр истеъмолчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар