Агарда истеъмолчи айбдор бўлганида эди, хонадон электр токидан узиб қўйиларди. Электр таъминоти ходимининг айби эса қачонгача “беркитилади”.
Унга кўра, истеъмолчининг хонадонига янги ҳисоблагич ўрнатилган аммо ҳисоблагичнинг муҳри босиб берилмаган.
Мазкур мурожаат Амударё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, ҳақиқатдан ҳисоблагич муҳрсиз эканлиги ҳамда бу Электр таъминоти корхонаси ходимлари айби эканлиги аниқланди.
Федерация матбуот хизмати хабарига кўра, истеъмолчининг мурожаатини тўлиқ қаноатлантириш мақсадида электр таъминоти корхонаси ходимлари билан биргаликда жамият мутахассислари хонадонга бориб, муҳр ўрнатиб беришди.
Яхши биламизки, истеъмолчи айби билан агарда ҳисоблагич муҳри бузилса, дарҳол чора кўрилиб, ҳаттоки маъмурий жазо қўлланилади.
Лекин, Электр таъминоти корхонаси ходимининг айби билан юзага келган вазиятда, корхона ходимига нисбатан қандай чора кўрилгани қайд этилмаган.