Энди истеъмолчилар “Ўзбекэнерго” АЖдаги янгиликлардан ижтимоий тармоқ орқали хабардор бўлиши ва ўзларининг мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.
Эндиликда истеъмолчилар Telegram ижтимоий тармоғидаги “Ўзбекэнерго билан мулоқот” каналидан керакли маълумотларни олиши ва ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.
Истеъмолчилар “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбариятига ўз мурожаатларини Telegram мессенжеридан @uzbekenergo_admin линкини топиб йўллашлари мумкин.
Йўлланган мурожаатлар шахсан “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси назоратида ўрганиб чиқилади ва батафсил жавоб қайтарилади.