
Беш мингга яқин мурожаат ёзма тартибда билдирилган бўлса, 2 минг 500 дан ортиғи оғзаки, “Ишонч телефони” ва электрон шаклда келиб тушган.
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади ЎзА.
Қайд этилганидек, ариза ва шикоятларнинг асосий қисми табиий газ (29,5 фоиз) ва электр энергияси (14,9 фоиз) таъминоти, савдо-сотиқ (22,4 фоиз) соҳаларига тааллуқлидир. Шунингдек, ичимлик суви таъминоти, коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт, соғлиқни сақлаш сингари масалалар бўйича ҳам мурожаатлар кўпчиликни ташкил этган.
Беш мингга яқин мурожаат ёзма тартибда билдирилган бўлса, 2 минг 500 дан ортиғи оғзаки, “Ишонч телефони” ва электрон шаклда келиб тушган.
Федерациянинг виртуал қабулхонаси иш бошлагани, шунингдек, “Istemol.uz” сайти ҳамда “1091” ягона “Ишонч телефони” орқали ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилиняпти.
Матбуот анжуманида Федерация томонидан аҳоли ўртасида савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан аҳолига банк пластик карточкалари орқали савдо қилиш, умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек, маданият ва истироҳат боғлари томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича сўровлар ўтказилгани маълум қилинди. Сўровномада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 40 мингга яқин респондент иштирок этган. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва бошқа идораларга тақдим этилган.