...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 6 нафар сиёсий маҳбус озод этилишига АҚШ элчихонаси муносабат билдирди


17:55, 27.03.2018 Жамият
 5 873

Бир журналист ва беш нафар ҳуқуқ фаоли озодликка чиқарилди.

Кеча, 26 март куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистонда 6 нафар сиёсий маҳбуснинг озод этилишига ўзининг баёнотини билдирди.
 
Хусусан, баёнотда шундай дейилади:
 
“Америка Қўшма Шататлари Ўзбекистон ҳукуматининг  6 нафар маҳкумни, жумладан, журналист Ғайрат Михлибоев ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расулов ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Хамдамоваларни озодликка чиқариш қарорини мамнуният билан қабул қилди.


 
Шунингдек, Америка Қўша Штатлари Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳбусларни озод қилиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича кўраётган чора-тадбирларини қўллаб-қувватлайди.
 
Биз келгусида ҳам миллий ислоҳотлар режаси ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш йўлида Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали муносабат ўрнатишга чақирамиз”.
Икром Раҳмон

Теглар:журналист сиёсий маҳбус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар