...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотогалерея: Роналдуга энди майдонда ҳам қўриқчи керак бўлади-ёв


17:42, 27.03.2018 Спорт
 9 378

Сабаб битта – Роналдунинг мухлислари уни ҳақиқаттан яхши кўришади. Савол улар футбол ўйнашини ёқтирашидими? Ёки...

Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Швейцариянинг футбол у қадар оммалашмаган Женева шаҳрида ҳам мухлислар томонидан яхши кутиб олинди.
 
Гап шундаки, мухлислар Роналдуни кеча бўлиб ўтган Португалия - Голландия учрашувида ҳам таъқиб этишдан тўхташмади.
 
Аниқроғи, тўрт нафар мухлис стадион трибуналаридан Роналду билан суратга тушиш ва кўришиш учун майдонга чиқиб келишди. Ушбу воқеа Криштиану жамоадоши Жоау Канселунинг иккинчи бўлимда қизил карточка олиб майдонни тарк этганидан сўнг содир бўлган.
 
Қизиқарлиси, биринчи мухлис Роналдудан бўса олди. Ҳа, эркак мухлис уни ўпиб олди.



Ва селфи тушишни ҳам унутмади.



Иккинчиси КриРо тарафга қараб, қўлида юракча кўрсатди ва ҳатто, уни қучоқлаб олди.



Аммо Роналдуга юракчасини кўрсатган йигитчани стюардлар майдон четига яхшилаб кузатиб қўйишди.





Учинчи мухлис фақат Роналдунинг тирсагига тегин олди холос. Умидвор бўлиб майдонга югуриб чиққан Роналду мухлиси бошқа ҳаракатни бажаришга улгура олмади.



Тўртинчиси эса Роналду захирага чиқиб кетаётган вақтда унга қараб тўсатдан югуриб келди.



Кўриб турибсизки, Криштиану ҳар бир суратда кайфияти бузилган ҳолда кўриниш берган. Бунинг сабабини тушунтириш осон.
 
Чунки, унинг жамоаси Голландияга 0:3 ҳисобида енгилди ва шу билан бирга беш карра “Олтин тўп” эгаси илк марта мавсумдаги энг ёмон натижасини кўрсатди. Яъни, у рақиб дарвозаси томон бирор марта бўлса-да тўғри зарба йўллай олмади.
 
Умуман олганда, Криштиану бундай вазиятларни сокинлик билан қабул қилишга одатланган. Масалан: Евро-2016 мусобақасида мухлис билан бирга майдон ўртасида селфи тушган. Гарчи, стюардлар бунга қаршилик кўрсатишган бўлсада, Роналду улардан мухлисни қўйиб юборишларини сўраган.
 
Биласиз, “Реал” футболчиси майдондан ташқарида доим хавфсизлигини ўйлайдиганлар сирасидан саналади.
 
Жумладан, уни ЖЧ-2014 мусобақаси вақтида тўртта қўриқчи кузатиб юрган. Марокашда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эса беш нафар қўриқчини ёлланган.
 
2016 йил маълум бўлдики, Криштиану онаси Мария Долореш душ Сантуш Авейру хавфсизлигини таъминлаш учун шахсий қўриқчини жалб этган.
 
Ҳатто, буни футболчининг онаси истамаган бўлса-да, Долореш хоним мана икки йилдан бери доимий қўриқчи хизматидан фойдаланиб келишга мажбур бўлмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Португалия Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!