2018 йил 1 августдан қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона чакана нархи 800 сўм этиб белгиланди.
2018 йил 1 августдан қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона чакана нархи 800 сўм этиб белгиланди.
Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ нархининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгаради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни сотиш ва етказиб беришда ўғирлик ва суиистеъмолликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикасида 720 сўм, Хоразм вилоятида 594 сўм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 644,70 сўм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 450 сўм, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 372 сўм сўм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 327,60 сўм, Тошкент вилоятида 606 сўм этиб белгиланган.