...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев афв этганлар Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


17:04, 04.01.2018 Жамият
 5 497

Зиёратчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига ташриф буюрдилар.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг декабрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси тарихида илк бор судланган 2700 кишига нисбатан афв қўлланилади.
 
Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Умра-2018” мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний ёт оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва тўғри йўлни англаб етгани эътиборидан авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқаролар учун Ўзбекистоннинг энг табаррук ва тарихий масканларига бой бўлган Самарқанд вилоятига икки кунлик зиёрат ташкил этилди.
 
Зиёратчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига ташриф буюрдилар.
 
Зиёратчилар “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуасида муҳаддислар султони бўлган Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг марқадларини, Регистон майдонидаги қадимий мадрасалар, Гўри Амир мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлдилар. 
 

Теглар:Ислом Каримов мақбараси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар