Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Самарқандда Ислом Каримов мақбараси очилди. Мақбаранинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб вафот этган эди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнига дафн этилди. Ўтган муддат ичида бу мажмуада улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Биринчи Президентимизнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуа бунёд этилди.
Президент Самарқандга ташрифлари давомида мажмуа қурилишининг бориши билан бир неча бор танишди. Ушбу масканни Ўзбекистоннинг энг қутлуғ қадамжоларидан бирига айлантириш, зиёратчилар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
Тадбир иштирокчилари, мамлакатимизнинг барча жойларидан келган юртдошларимиз мақбарани зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.
Шу куни Форумлар мажмуасида элга эҳсон оши тортилди.