Қуръони Карим тиловатидан сўнг, хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилинган.
Китобнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинган бўлиб, чоп этишга старт бериш маросимига Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, “Фатҳ” жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ташриф буюрдилар.
Қуръони Карим тиловатидан сўнг, хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилинган. Чоп этиш дастгоҳлар ишга туширилиб, Қуръони Каримнинг дастлабки саҳифалари босилди.
Маълумот учун, “Ҳилол” нашриётига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган.