Машиналар ойнасини қорайтириш билан боғлиқ саволлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамага сабаб бўлаётган эди.
Қарорга мувофиқ:
- 2018 йилнинг 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди;
- ойналарни қорайтириш Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади;
- ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан рухсатнома олиш керак;
- орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкин;
- олд ойнанинг тепа қисмини 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас;
хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар:
- жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
- юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).