...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки ташкил этилади


11:50, 30.01.2017 Жамият
 2 906

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва унинг филиаллари давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 5 йилгача барча турдаги солиқлардан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига биноан, мамлакатимизда янги “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ташкил этилади. Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни 24 январь куни имзолади.
 
Экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга кенг кўламдаги банк-молия хизмат турларини кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган банкнинг бошланғич устав капитали 10 миллион евро этиб белгиланди.
 
Қарорда қайд этилганидек, “Ўзагроэкспортбанк” АТБ муассислари икки ой муддатда ташкилий масалаларни ҳал этиши, банк устави ва унинг ташкилий тузилмасини, акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда акцияларни муассислар ўртасида жойлаштириш муддатларини белгилаш юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши лозим.
 
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари, жумладан, халқаро молия институтлари белгиланган тартибда “Ўзагроэкспортбанк” АТБ акциядорлари бўлишлари мумкин.
 
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва унинг филиаллари давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 5 йилгача барча турдаги солиқлардан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Банк Президент қарори Ўзагроэкспортбанк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар