...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “инвестиция хаб”лари ташкил этилади


17:46, 04.01.2019 Жамият
 2 178

“Инвестиция хаб”ларини ташкил этишга Вазирлар Маҳкамаси қатор вазирлик, қўмита ва хизматлар масъул бўлади.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Дастурда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини чет давлатлар, инвестициявий банк ва компанияларга тақдимот қилиш мақсадида “инвестиция хаб”ларини яратиш кўзда тутилган.
 
Лойиҳа:
 
  • республика ҳудудларида “инвестиция хаб”ларини ташкил этиш;
 
  • таклиф этилаётган аниқ инвестициявий лойиҳалар ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини кўрсатиш;
 
  • инвесторлар учун истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш, зарур ҳолларда маҳаллий шерикларни аниклаш;
 
  • инвесторларга зарур бўлган рухсат олиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш;
 
  • лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшимча манбаларни аниқлаш;
 
  • йирик молиявий нашрлар томонидан даврий ташкил қилинадиган тақдимотларда иштирок этиш;
 
  • халқаро инвестициявий банклар ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда, инвестициявий лойиҳалар тақдимотини республикада ва чет давлатларда ўтказишни назарда тутади.
 
Дастурнинг мазкур банди учун Вазирлар Маҳкамаси,  Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси масъул этиб белгиланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Инвестиция Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар