...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Авангард”, “Зомбининг исёни”, “Пираньи 3DD” каби жами 225 та фильм тақиқланди


18:43, 12.07.2017 Жамият
 3 966

225 та хорижий кинофильм сюжетида зўравонлик, шафқатсизлик, ваҳшийлик, беҳаёлик саҳналари мавжуд.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Интeллeктуал мулк агeнтлиги мамлакатда 225 та хорижий кинофильм тақиқлангани ҳақида маълум қилди.
 
Эълонда айтилишича, фильмлар рўйхати Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссияси йиғилишининг 2017 йил 30 майдаги 2-сон баёни билан тасдиқланган. Рўйхат эса комиссия томонидан ўтказилган тегишли экспертиза натижаларига кўра тузилган. Ундан жой олган 225 та хорижий кинофильм сюжетида зўравонлик, шафқатсизлик, ваҳшийлик, беҳаёлик, наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини, шунингдек, ахлоқий бузуқлик, енгилтабиатлик, шаҳвоний нафсга эрк бериш, бесоқолбозлик, свингерликни тарғиб қилувчи саҳналар мавжудлиги боис, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайди, деб топилган.
 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 189- ва 189-1-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 130- ва 130-1-моддалари) мувофиқ, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек, уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш каби хатти-ҳаракатлар тақиқланади.
 
Шундан келиб чиққан ҳолда лицензиатлардан тақиқланган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, фонограммаларни тайёрлашга йўл қўймасликни таъминлаш талаб этилади.
 
Тақиқланган фильмлар рўйхати Интeллeктуал мулк агeнтлиги сайтида келтирилган.
Сумбула

Теглар:Фильмлар Интeллeктуал мулк агeнтлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар