...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Навоий номидаги кино саройида “ретро кинозал” ишга туширилади...


14:00, 19.10.2017 Кино
 7 400

Ретро кинозалнинг очилиш маросими 2017 йил 23 октябрь куни соат 17:00да бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ёшлар орасида халқимиз қалбидан жой олган ўзбек киноси дурдоналарини тарғиб қилиш, кино ихлосмандларига афсонавий ўзбек киноси намуналаридан яна баҳраманд бўлиш имкониятини яратиш мақсадида, илк марта Тошкент шаҳрида тажриба сифатида “Ўзбек киноси дурдоналари” рукни остида ретро кинозал ишга туширилмоқда.
 
Алишер Навоий номидаги кино саройида ташкил қилинаётган ушбу кинозалнинг очилиш маросими 2017 йил 23 октябрь соат 17:00да бўлиб ўтади.
 
Шу куни маросимга ташриф буюрганлар эътиборига режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг 1974 йилда суратга олинган “Абу Райҳон Беруний” тарихий бадиий фильми ҳавола қилинади.
 
Шундай қилиб, Сиз бундан буён, ҳар куни ретро фильмлардан бирини томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.
Улуғ БЕК

Теглар:Алишер Навоий номидаги кино саройи Ретро фильмлар Ретро кинозал Ўзбек киноси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!