Танловда ўзи тақдим этган лойиҳа асосида қисқа метражли фильмни суратга олишни истовчи барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар қатнашиши мумкин.
Танловда ўзи тақдим этган лойиҳа асосида қисқа метражли фильмни суратга олишни истовчи барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар қатнашиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун Кинематографияни ривожлантириш марказининг веб-сайти ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари, танлов ўтказиш тартиби ва шартлари, талабгорлар томонидан тақдим қилинадиган материалларни баҳолаш мезонлари, шунингдек, бошқа зарурий маълумотлар билан Марказнинг юқорида қайд этилган веб-сайти ва интернет тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган “Қисқа метражли фильмлар лойиҳалари танлови тўғрисида”ги Низомида танишиш мумкин.
Қуйидаги лойиҳалар кўриб чиқилмайди:
- киносолномалар;
- тезкор видеотасвирга олиш зарурати юзага келган муҳим маданий ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этувчи ҳодисалар;
- ижтимоий йўналишдаги видеофильмлар ва роликлар.
Марказ танловда ғолиб бўлган энг яхши қисқа метражли фильм лойиҳасини молиялаштириш билан бирга лойиҳани тақдим этган ижодкорга фильмни ишлаб чиқариш ишларига кўмаклашади ва яратилган фильмни маҳаллий ва нуфузли халқаро кинофестивалларда қатнашишини таъминлайди.
Ҳужжатлар 2017 йил 1 июндан 25 июнгача “Кинематографияни ривожлантириш маркази” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертда ёки шахсан қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100100, Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 8-уй.