...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент “Хонобод” санаториясига борди


16:25, 02.06.2017 Жамият
 5 396

Хонобод туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Айни пайтда Андижон вилоятида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод шаҳридаги “Хонобод” санаториясини бориб кўрди. Ушбу дам олиш зонаси тоғ ён бағрида жойлашган.
 
Давлат раҳбари санатория ҳудудини ободонлаштириш, қурилиш ишларини охирига етказиб, оромгоҳни келгуси йили Наврўз байрамига фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди. Санаторий ҳудудини Андижон шаҳри ва туманларга ажратиб бериш, вилоят аҳолиси дам олиши учун замонавий шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.
 
Хонобод туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижон Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Хонобод санаторияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

шавкатбек
21:13 02.06.2017

Хонобод тумани йук- ку?!. Нима бу Андижонда янги туман туздиларми? Хонобод шахри мавжуд Кургонтепа туманида жойлашган



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар