Сиёсатчи Барак Обаманинг Ford Mustang билан таққосланишига сабаб ҳам унинг тезлиги ва муваффақиятида.
Дональд Трамп – Ford F150
Сиёсатчи, ёзувчи, бизнесмен ва ҳатто, актёр Дональд Трампга Ford F150 автомобили тўғри келади. Бу тежамкор автоулов рақибларни ортда қолдириб, ҳар қандай жойда бемалол ҳаракатланиши мумкин. Наҳотки, бундай усулда ҳайдаш сизга АҚШнинг сайловолди жараёнларини эсга солмаган бўлса?
Ҳиллари Клинтон – Tesla Model 3
Ҳурмат, нафислик ва бардошлилик – бу хусусиятларнинг барчаси сиёсатчи аёл Ҳиллари Клинтон ва Tesla Model 3’ни ёдга солади.
Ангела Меркель – Volkswagen Golf
Канцлер Ангела Меркель ва Volkswagen Golf. Ҳар иккиси ҳам Германиядан. Қаттиққўл феъл-атвори сабаб, уни Маргарет Тэтчер деб аташади. Forbes маълумотларига кўра, Меркель дунёнинг энг нуфузли аёли, деб топилган. Volkswagen Golf автомобили ҳам 2007 йилнинг энг бозорбоб автомобили сифатида эътироф этилган эди. Иккисининг ўхшаш томонларини сезган бўлсангиз керак.
Ким Чен Ин – Урал-4320
Урал-4320 – ракеталар билан қуролланган юк машинаси. Бундай техника билан ҳам, Шимолий Корея сиёсатчиси билан ҳам ҳазиллашиш ярамайди.
Тони Блэр – MG ZT 260
Шуҳратпараст Тони Блэр вақтида Лейбористлар партиясининг идеал етакчиси сифатида эътироф этилган. У дадиллик билан ўз карьерасининг юқори поғонасини забт этган. Бироқ сайловчиларнинг унга бўлган садоқати Тони Блэр Ироқдаги урушни қўллаб-қувватлаганидан сўнг дарҳол ғойиб бўлди. Унинг MG ZT 260 автомобили билан таққосланишига сабаб ҳам шунда. Мазкур автоулов ҳам аввалгидек машҳур эмас.
Тереза Мэй – MINI
Энг кичик машина билан Буюк Британиянинг энг йирик сиёсатчисини нима боғлаши мумкин, биласизми? Тереза Мэйни жиддий ва қаттиққўл сиёсатчи сифатида билишади. Ҳатто, унинг лавозими ошганда ҳам, у ҳақда ОАВда шахсига нолойиқ ахборотлар тарқалмади. MINI автомобили ҳам ўз бенуқсонлиги ҳамда нафис кўриниши билан машҳур.
Барак Обама – Ford Mustang
Барак Обама – президентлик “пойга”сида ғолиб бўлган биринчи афроамерикалик. Уни ўзига ишонган, шуҳратпараст ва жанговар шахс сифатида билишади. Сиёсатчи Барак Обаманинг Ford Mustang билан таққосланишига сабаб ҳам унинг тезлиги ва муваффақиятида.
Владимир Путин – Lada Niva
Lada Niva автомобили мана неча йил ўтса ҳамки, ўз кўринишини ўзгартирмаган. Айниқса, ушбу машина узоқ сафарлар олдидан жуда чидамли ва ишончлидир. Lada Niva каби Путин ҳам қийинчиликлардан ҳайиқмай, ўз йўлида давом этади.