...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон “совғаси” бўлган Ўшдаги мактабни “Трест–12” қурмоқда


16:16, 27.09.2017 Жамият
 2 882

Қурувчилар 1936 йилда қурилган ва ҳозирда авария ҳолатидаги 18-сонли мактаб-гимназиянинг бир қисмини таъмирлаб берди.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон ҳисобидан Алишер Навоий номидаги мактаб қурилиши бошланди.
 
Ушбу мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, қурилиш ишларини Ўзбекистоннинг “Трест–12” ва “БунёдГрандСервис” компаниялари олиб боради. Лойиҳа майдони 3851 квадрат метр бўлиб, лойиҳани ўзбекистонлик компаниялар ишлаб чиққан.
 
Ҳозирги вақтда мактабнинг фундаментини қуйиш ишлари тугалланган бўлиб, қурилажак мактаб спорт ва фаоллар зали, тиббиёт хонаси, ошхона ва бошқа барча қулайликларга эга бўлиши режалаштирилган.
 
Бундан ташқари, ўзбекистонлик қурувчилар янги объект яқинида жойлашган 1936 йилда қурилган ва ҳозирда авария ҳолатидаги 18-сонли мактаб-гимназиянинг бир қисмини таъмирлаб берганлар. Бу ҳақда “Knews.kg” хабар бермоқда.
 
Ушбу қурилиш ишлари икки мамлакат ўртасида 28 июнда имзоланган шартнома асосида олиб борилмоқда. Мактаб Ўзбекистон бюджети маблағлари асосида қурилмоқда. Ушбу мактаб Қирғизистон томонига топширилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон Ўш Мактаб қурилиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар