...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон – Вьетнам 1:1. Экстра-тайм давом этмоқда


16:00, 27.01.2018 Спорт
 1 823

Бир қанча вазиятлар голга айлантирилмасдан қолиб кетди...

Аввалроқ, Ўзбекистон – Вьетнам терма жамоалари ўйинининг биринчи бўлими дуранг билан якунлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Орада юзага келган танаффусдан сўнг ўйин давоми бироз кечикиш билан бошланди.
 
Иккинчи бўлимни Ўзбекистон футболчилари либослари майдон ранги билан бир хил бўлиб қолмаслиги учун кўк рангли либосда ўтказишди.
 
Ўйиннинг иккинчи 45 дақиқалигида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ устунлик билан ўйнади, вьетнамликлар ҳам ўзига яраша етарли ҳужумлар уюштиришди.
 
Аммо ҳимоячиларимиз бу вазиятларда ҳужумларни бартараф этишди. Забихилло Ўринбоев ва Жавоҳир Сидиқовда гол уриш учун қулай вазиятлар бўлганди.
 
Бироқ ҳисоб очилмасдан қолди. Демак, устунлик Ўзбекистон томонида. Ҳисоб 1:1. Экстра-тайм давом этмоқда.
 
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 1:1
Гол: Р.Ашурматов, 8 - Нгуень Хай, 41.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Вьетнам финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!