Абдулла Орипов 75 ёшида оғир ҳасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Дунёни қизғанма мендан, азизим,
Мен сенинг кўчангдан ўтмасман зинҳор.
Менинг бу оламда ўз айтар сўзим
Ва ўзим сиғинар мозорларим бор...
Мазкур сатрлар муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бугун орамизда йўқ. Ўзбекистон Давлат Мадҳиясининг муаллифи бўлган атоқли шоиримиз бугун, 5 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмди.
Бугун айни вақтда Американинг Нью-Йорк шататида бўлган Абдулла Ориповнинг саломатлиги оғирлашганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Бир неча соат аввал шоирнинг вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди. Сайтимиз номидан Абдулла Орипов оиласига чуқур таъзия билдириб қоламиз.

Дурдона Расулова