Ушбу янгилик бугун Куала-Лумпурда бўлиб ўтаётган Осиё Велоспорт Конфедерацияси конгрессида эълон қилинган.
“Ушбу қувончли хабар бугун, 19 февраль куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Конгресси давомида маълум қилинди.
Ўзбекистонга мезбонлик борасида Хитой, Таиланд, Жанубий Корея ҳамда Эрон мамлакатлари рақобат кўрсатди.
Якунда, кўп овоз тўплаган Ўзбекистон нуфузли турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди”, - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, “2018 Asian Road & Para Cycling Championships” веломусобақаси 2018 йил Ҳиндистонда ўтказилди.