...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари учрашишди


09:35, 14.06.2017 Жамият
 1 869

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кеча, 13 июнь куни юқори даражадаги “Марказий Осиё – БМТ” мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Туркманистон Абдулазиз Комилов Рашид Мередов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар