...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари муҳокама қилинди


11:45, 14.04.2016 Жамият
 7 523

Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби А.Қахаров билан учрашди.

Кеча, 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби А.Қахаров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув мобайнида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида ШҲТга аъзо давлатларнинг янги таҳдид ва хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Тошкент Саммитига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон ШҲТ ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар