...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида яна бир тарихий воқеа юз берди


15:40, 07.03.2018 Жамият
 5 838

Очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ва Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти раҳбари иштирок этган.

7 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги “Амузанг” темир йўл ўтказиш пункти очилди.
 
Мазкур ўтказиш пункти Сурхондарё вилоятини Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Хошади” темир йўл станцияси билан боғлайди. Тез орада ундан йўловчи ва юк поездлари Ўзбекистондан Тожикистон жанубига томон ҳаракатлана бошлайди.


 
“ASIA-Plus” нашри хабарига кўра, ўтказиш пунктининг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов ва Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти раҳбари Давлатшо Гулмахмадзода иштирок этган.
 
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистон Ғалаба-Амузанг темир йўл йўналишини тиклаш ишларини якунлаган эди.
 
Мазкур йўналишда йўловчи ва юк поездларининг қатнови 2011 йилда тўхтатилганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Темир йўл Амузанг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар