...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон Англашув меморандумидан манфаатдор


12:17, 05.12.2017 Жамият
 1 986

Ўзбекистон ва Тожикистон Конституциявий судлари ўртасида англашув мемрандуми имзоланади.

Айни кунларда Тошкентда “Демократик ва ҳуқуқий давлатни барпо этишда Конституциянинг ўрни ва аҳамияти”, деб номланган халқаро конференция ўтказилмоқда.
 
Мазкур халқаро конференцияда қўшни давлатларнинг ҳам делегациялари иштирок этмоқда. Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Бахтиёр Мирбобоев Тожикистон Конституциявий суди раиси Маҳкам Маҳмудзода билан учрашув ўтказди.
 
Ўтказилган учрашувда, томонларнинг ўзаро алоқалари “давлат раҳбарларининг яратувчанликка йўналтирилган сиёсати туфайли янада ривожланаётгани”га,  алоҳида урғу беришди.
 
Шунингдек, учрашувда томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолашдан манфаатдор эканлигини изҳор қилишди. 
Обил Сафаров

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон Конституциявий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар