“Тошкент-Қизил Ўрда-Тошкент” йўналишидаги илк халқаро йўловчи автобуси йўлга чиқди.
Кеча, 21 июль куни Қозоғистонга яна бир халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Навбатдаги манзил – Қизил Ўрда. 21 июль куни соат 17:00 да “Тошкент-Қизил Ўрда-Тошкент” йўналишидаги илк халқаро йўловчи автобуси йўлга чиқди. Бу ҳақда “Ўзавтотранс” агентлиги “Qalampir.uz”га маълум қилди.
Маълумот ўрнида, йўналиш масофаси 583,0 кмни ташкил этади. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 10 соату 30 дақиқа, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Қизилўрдагача – 97 минг сўм, Қизил Ўрдадан Тошкентгача эса 3800 тенге этиб белгиланди.