...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида доим рақобат бўлган. Ҳозир эса...


18:02, 29.08.2018 Жамият
 6 223

Ўзбекистон чегараларини очиб, реформаларни бошлади. Бу Марказий Осиё учун жуда муҳим.

Ҳиндистонда туғилиб, АҚШда ўсган, сиёсатшунос, халқаро муносабатлар ва геоиқтисодиёт бўйича мутахассис Параг Ханна Марказий Осиёда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг роли ҳақида фикр билдирди.
 
Параг Ҳанна Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий иттифоққа бирлашиш имкониятлари ва бундай иттифоқ юзага келса, у ўз геосиёсий кун тартибига эга бўла олиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берган.
 
“Ўзбекистон чегараларини очиб, реформаларни бошлади. Бу Марказий Осиё учун жуда муҳим. Аввал Қозоғистон ягона етакчи ва реформатор эди. Энди, Ўзбекистонда ҳукумат ўзгаргач, улар қўшниларидан энг яхшиларини кўчириб олмоқчи бўляпти. Валютани ислоҳ қилдилар, ҳозирда инфратузилмани инвестиция қилишга тайёрланяптилар.
 
Мен Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳақида 20 йилдан бери ёзаман, икки мамлакат орасида доим рақобат бўлган. Ҳозир эса тақлид қилинаётганини кўриш мумкин. Буни ўта муҳим қадам деб ҳисоблайман. Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда Марказий Осиёнинг улкан эркинликни қўлга киритишида асосий омил бўлиши мумкин.
 
Негаки, битта мамлакат бўлса, у ўзини ташқи оламдан узилгандек ҳис қилиши мумкин, агар уч-тўрт ёки барча давлатлар ислоҳотни бошлаб, ҳамкорлик қилса, улар биргаликда янада эркин бўлади.
 
Ўйлашимча, бу Марказий Осиё учун яхши давр. “Бир макон, бир йўл” дастури қўшимча имкония беради”, деган Параг Ҳанна.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Марказий Осиё Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар