...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди


17:46, 16.09.2017 Жамият
 2 819

Икки мамлакат ўртасида сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси қабул қилинди.

Бугун, 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида расмий кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кўксаройдаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлигининг турли соҳаларига доир бўлган 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қўшма баёнотни имзолади.
 
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар ҳам имзоланди:
 
Давлат чегаралари ўтказиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси;
 
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси;
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг баъзи масалалари тўғрисида битим;
 
Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида битимлар;
 
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан “Қазақстан темир жоли” Миллий компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим.
 
Мамлакатлар ҳудудларининг тўғридан-тўғри алоқаларига асос бўладиган ҳужжатлар ҳам қабул қилинди.
 
Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги;
 
Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги;
 
Навоий вилояти ҳокимлиги билан Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ўртасида;
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти ҳокимлиги ўртасида;
 
Жиззах вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги ўртасида меморандум имзоланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нурсултон Назарбоев ташрифи Ўзбекистон ҳамкорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар