Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва мавзуси юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарларининг топшириқлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.