...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликка янги эшикларни очмоқчи


01:11, 15.03.2017 Жамият
 2 312

Учрашувда икки томон кун тартибининг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

13-14 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Қирғизистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Камолова бошчилик қилди.
 
Учрашувда икки томон кун тартибининг сиёсий,  савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
 
Хабарингиз бор, 2016 йилнинг 24 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди.  
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув, сўнгра Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги икки томон ҳукумат делегацияларининг ўзаро ташрифлари, манфаатдор бизнес доиралар ўртасидаги алоқалар, давлатлараро чегараларни ҳуқуқий расмийлаштириш борасида давом этаётган музокаралар серқирра Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг янги динамикасини намоён этади, дейилади ТИВ ахборотида.
 
Учрашувда ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни ривожлантириш, жумладан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.
 
Маслаҳатлашувлар доирасида консуллик масалалари ва ахборот соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича гуруҳларнинг учрашувлари ҳам ўтказилди.
 
Музокараларда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков ҳам иштирок этди.

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар