...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида навбатдаги ҳужжат кучга кирди


15:56, 02.01.2018 Жамият
 3 428

Мазкур ҳужжат 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентабрдаги халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома 2017 йилнинг 30 декабрь куни кучга кирди.  Мазкур ҳужжат 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
 
Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.
 
Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, “Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештам-Қашғар” автомобиль йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар. 

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Транзит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар