Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашув якунига кўра 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланди.
Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этди.