ТИВ маълум қилишича, учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилган
ТИВнинг маълум қилишича, учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилган ва давлат чегарасинининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилган.
Мазкур музокаралар давомида Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти билан Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти туташган ҳудудидаги иккита участка (Шоҳимардон ва Ғазнов) баён қилинган.
Музокаралар якунида Баённома имзоланган. Унда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш саналари ҳам келишиб олинган.