...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вакиллари меморандум имзолашди


11:37, 22.11.2017 Жамият
 2 140

Тошкентда Жанубий Корея тиббиёт маркази қурилиши ва вилоятларда ҳам ҳамкорликда юрак ҳам бош қисмдаги жарроҳлик ишлари борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида жойлашган “Gachon University Gil” деб номланган тиббиёт марказида Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутассадди ходимлари иштирокида келишувлар имзоланди.
 
Бош мия жароҳати билан шуғулланадиган ва илмий изланишлар олиб борадиган “Gachon University Gil” тиббиёт маркази билан мустаҳкам алоқалар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида ўзига хос ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади.
 
Бугун “Gachon University Gil” тиббиёт маркази раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамкорлик алоқалари юзасидан  меморандум имзолашди.
 
Меморандум имзоланишидан олдин Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ким Ву Кюнг, Жанубий Корея халқаро тиббиёт маркази раҳбари Хонг Юн Юнг, кординатор Ким Хэ Зи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва унга ҳамроҳлик қилиб турган соҳа вакиллари учрашишди.
 
Жанубий Кореянинг “Newsin” ахборот манбаининг таъкидлашича, Алишер Шодмонов ана шу учрашувда Тошкентда Жанубий Корея тиббиёт маркази қурилиши ва вилоятларда ҳам ҳамкорликда юрак ҳам бош қисмдаги жарроҳлик ишлари борасида ҳамкорликда ишлаш таклифини берди.
 
Томонлар учрашув давомида соҳа вакилларининг ўзаро ҳамкорлик қилишлари ва тажриба алмашишларига доир бир қатор келишувларни имзолашди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш Жанубий Корея Меморандум Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар