...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарамоғидаги болани сотмоқчи бўлган энага 5 йилга қамалди


11:27, 22.11.2017 Олам
 3 382

Сабоҳат ўзининг танишига бировнинг уйида болага тарбиячилик қилаётгани ва ушбу болани сотиш учун харидор топиш кераклиги борасидаги режасини айтади...

Россия Федерацияси ҳудудида кўплаб ўзбекистонлик фуқаролар турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётгани кўпчиликка маълум. Улар ичида энагалик қилаётган аёллар ҳам борлиги ҳақида аввалги мақолаларимиз орқали ҳам хабар берганмиз.
 
Энди эса Москва суди томонидан яна бир энага — ўзбекистонлик Сабоҳат Ортиқова “бола сотишда” айбланди. Бу ҳақда “Xakac.info” нашри маълум қилган.
 
Хабарда айтилишича, боланинг шахси дарҳол аниқлаштирилиб, ўз ота-онасига қайтарилган.
 
Ойига 27 минг Россия рубли эвазига маҳаллий фуқароларининг икки ойлик чақалоғига энага бўлган  Сабоҳат Ортиқова ўзининг танишларига ана шу чақалоқни сотишга уринган. Воқеадан хабар топган ҳуқуқ-тартибот органлари уюштирган тезкор тадбир давомида Сабоҳат Ортиқова қўлга олинган.
 
Сабоҳат ўзининг танишига бировнинг уйида болага тарбиячилик қилаётгани ва ушбу болани сотиш учун харидор топиш кераклиги борасидаги режасини айтади, буни эшитиб қўрқиб кетган унинг таниши бўлган воқеа юзасидан полицияга мурожаат қилади ва бир жиноятнинг олди олинишига ёрдам беради.
 
Хабарда келтирилишича, болани ўғирлаб сотишга уринган ўзбекистонлик Сабоҳат Ортиқова тергов ҳаракатлари давомида дарҳол ўз айбига иқрор бўлмаганлиги боис тергов ҳаракатлари олти ой давом этган.
 
Сабоҳат Ортиқова вояга етмаган ва ҳимоясиз болани сотишга уринишда айбланиб, ўз жазосини олди. Энди қолган умрининг 5 йилини у ўзга давлатнинг умумий тартибдаги колониясида ўтказишга мажбур.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Москва суди Сабоҳат Ортиқова Вояга етмаган бола Сотиш Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!