15 йилда илк бора рейтингнинг етакчиси ўзгарди.
АҚШнинг обрўли журналларидан ҳисобланган “Forbes” журнали сешанба куни энг кўп ҳақ оладиган моделлар рўйхатини тақдим этди. Нашрда таъкидланишича, 15 йилда илк бора рейтингнинг етакчиси ўзгарди.
2002 йилдан буён рўйхатдаги биринчи ўринни бразилиялик модел Жизель Бундхен эгаллаб келар эди. Бу сафар етакчилик 22 ёшли Кендалл Женнерга тегди.
Кендаллнинг йиллик даромади 22 млн АҚШ долларини ташкил қилаётган экан. Бундхен жорий йилда иккинчи ўринда турибди, унинг йиллик даромади 17,5 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Учинчи ўринда эса 13,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги йиллик даромади билан Крисси Тейген турибди. Шу кунга қадар Крисси Тейген ҳали етакчи учликка бирор марта кирмаган эди, дейилади нашрда.
Рўйхатдаги кейинги ўринларни Адриана Лима (йиллик даромади 10,5 млн АҚШ доллари), Жиджи Хадид (9,5 млн), Роузи Хантингтон-Уайтли (9,5 млн), Карли Клосс (9,0 млн), Лю Вэнь (6,5 млн), Белла Хадид (6,0 млн) ва Эшли Грэм (5,5 млн) эгалладилар.
“Forbes” журнали моделларнинг 2016 йилнинг 1 июнидан 2017 йилнинг 1 июнигача реклама шартномалари бўйича олган даромадларини (қўшимча солиқларни ҳисобламаган ҳолда) ҳисоблаб эълон қилди.
Ҳар йили рейтинг 20 кишини ўз ичига олар эди. Бу йил “Forbes” журнали 10 нафар модел рўйхатини ҳавола қилди.

Нозимахон Абдураҳимова