...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Аёл 3 ёшли қизини машина уриб юборганини сезмай қолди...


09:38, 22.11.2017 Олам
 6 589

Йўлдан қайрилаётган машина ҳайдовчиси орқада келаётган қизалоқни кўрмай қолади ва унинг устидан босиб кетади.

Хитойда ғаройиб ҳодиса рўй берди. Бу эса кўчалардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига муҳрланди.
 
Жажжи қизалоқни машина остида қолиб кетгани акс этган видеолавҳа бир зумда шов-шувларга сабаб бўлди.
 
Хитой манбаларида хабар қилинишича, 3 ёшлар чамасидаги қизалоқ онаси билан кетаётган бўлган, уни автомобиль уриб кетганини онаси сезмай қолган ҳатто...
 
Шу куни аёл ва унинг қизи мактабгача таълим муассасасига кетишаётган эди.Аёл қизидан бироз олдинда юриб кетаётганини видео орқали кўриш мумкин.
 
Автомобиль йўлидан ўтиш чоғида аёл қизига нималарнидир айтади ва йўлида давом этади. Бу вақтда йўлдан қайрилаётган машина ҳайдовчиси орқада келаётган қизалоқни кўрмай қолади ва унинг устидан босиб кетади.
 
Автомобиль бир неча метр ҳаракат қилишга ҳам улгуради. Йўловчилардан бири мазкур ҳодисани кўриб, дарҳол машинани тўхтаттиради. Ўзи эса атрофдагиларни ёрдамга чақириб, биргаликда автомобилни кўтаришади ва қизалоқни қутқариб олишади.
 
Қизнинг онаси ҳам бу жараёнда иштирок этади. Маълумотларга кўра, қизалоқ жиддий даражада шикастланмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!