...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланди


23:24, 20.12.2017 Жамият
 2 589

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ва Хитой Халқ озодлик армияси Миллий мудофаа университети ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Мудофаа вазири Чан Ваньцюанни қабул қилгани, учрашувда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизовнинг Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Мудофаа вазири Чан Ваньцюан билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим соҳаларидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ва Хитой Халқ озодлик армияси Миллий мудофаа университети ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
 
ХХР Мудофаа вазири пойтахтдаги Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйди.
 
Ташриф дастури доирасида Хитой делегацияси аъзоларининг мамлакатимиз ҳарбий қисмлари ва муассасаларида учрашувлар ўтказиши ҳамда Самарқанд шаҳрининг қадимий тарихий ёдгорликлари билан танишиши кўзда тутилган. 

Теглар:Ўзбекистон-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар