...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Франция ТИВ ўртасида Ҳамкорлик дастури имзоланди


10:46, 30.03.2017 Жамият
 1 660

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Кеча, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Франция Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди, дея хабар берди ТИВ Ахборот хизмати.
 
Учрашувда Ўзбекистон-Франция ташқи ишлар вазирлари доимий учрашувлари ҳамда бошқа даражадаги алоқалар давлатлараро ҳамкорликни ўзаро манфаатли асосда изчиллик билан чуқурлаштиришга, шунингдек, бизнес доиралари, илмий ва таълим муассасалари вакиллари ҳамда маданият ва санъат арбоблари билан алмашинувларни кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.
 
Суҳбат давомида айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар